Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ НАФАҚА ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШДА ЯНГИЧА ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАР ТЎҒРИСИДА.
2021-08-25 15:33:20 615
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 5 мартдаги 122-сонли “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш хамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқланди ва 2021 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилди.
Мазкур Низом Республикамиз ҳудудида яшайдиган кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ва уларга 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа,бола бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш нафақаси,кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам хамда ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун хар ойлик пулли компенсацияларни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Қуйидаги ҳолатларда оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга нафақа,бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади:
Оиланинг хар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад Низомда кўрсатилган мезондан ошганда;оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк ёки нотурар жой мавжуд бўлса;оила аъъоларида ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган техник соз,ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган бир ёки бир нечта автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда ;оила аъзолаининг бирортаси тижорат банклардаги депозит ҳисоб варақларида энг кам иш ҳақининг беш бараваридан кўп маблағга эга бўлганда;оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ) рад этганда ва расмий даромад манбаига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда.
Бундан ташқари оила тасарруфидаги томорқа майдони ,чорва моллари ва паррандалардан хам келадиган даромадлар ҳисобга олинади.Биз тумандошларимизга Низомнинг бошқа бандларида келтирилган ҳолатлар ҳақида хам келгусида маълумотлар бериб борамиз.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси
Данғара туман бўлими бошлиғи: Т.М.Собиров.