Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАНҒАРА ТУМАНИДАГИ КАТТА АМИРОБОД МФЙ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.
2021-08-16 18:45:59 564
Маҳалла фуқаролар йиғинининг янги маъмурий биносини фойдаланишга топшириш муносабати билан ўтказилган тадбирда Фарғона вилояти ҳоким ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов, туман ҳокими, сектор рахбарлари, маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Хомийлик йўли билан қурилган ушбу махалла биноси барча зарур жиҳозлари билан таъминланган, кенг, ёруғ ва шинам хоналар маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг кайфиятини кўтариши билан бирга, мурожаат билан келган фуқароларга қулайлик яратилган.
Тадбир давомида Фарғона вилояти "Махалла" хайрия жамоат фонди томонидан мебел жамланмаси ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан компютер жамланмаси топширилди.