Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ОЧИҚЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2021-07-14 16:04:51 643
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони мазмунини тушунтириш ва ижросини таъминлаш юзасидан видеоселектор тарзида ташкил этилган семинарда Данғара туман студиясидан туман ҳокими, сектор рахбарлари, ташкилотлар, муассаса ва корхоналар, маҳаллий ҳокимликлар масъул ходимлари иштирок этди.
Видеоселектор тарзида ташкил этилган семинарда қабул қилинган ҳужжатнинг мазмун-моҳияти, қўйилган талаблар билан барча давлат органлари ва ташкилотлар томонидан oчиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.