Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“СОЛИҚЧИ – ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ”
2021-06-29 16:41:17 669
Данғара туман Давлат солиқ инспекциясида “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили остида тадбиркорлик субъектларига кенг кўламли амалий ёрдамлар бериб келинмоқда.
Жумладан, Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 7 январдаги 10-сонли буйруғига асосан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида шўъба ҳодимлари томонидан 328 нафар янги иш бошлаган тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтерия ҳисобини юритишда, 218 нафарига ойлик, чораклик ҳисоботларни электрон тарзда юборишда, 91 нафарига солиқ режимини танлашда, 33 нафарига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтиришда, 11 нафарини бошқа идора ва ташкилотларга алоқадор мауммоларини ижобий хал қилишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, 10 та корхонани 3,5 млрд.сўмлик қўшилган қиймат солиғидан бўлган ортиқча тўлов суммасини, 52 та корхонани 178,2 млн.сўмлик бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммаларини корхона ихтиёрига қайтариб беришда ва 10 та корхонани 20,5 млн.сўмлик дебитор қарздорликларини ундиришда амалий ёрдамлар кўрсатилди. Корхона ихтиёрида қолган маблағлар корхона фаолиятни кенгайтириш ва янги иш ўринлари ташкил этишга замин яратади.
Хурматли тадбиркорлар !
Тадбиркорлик фаолиятингизни юритишда қийинчиликларга дуч келмоқдамисиз, Мархамат !
Данғара туман Давлат солиқ инспекциясининг
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбасига мурожат қилинг.
Шўъба бошлиғи Хўжамбердиев Абдурашид Абдумаликович
Мулоқот учун тел: 97-555-76-04
Солиқ хизмати-инсофли солиқ тўловчининг ишончли хамкори !