Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
20 НАФАР ФУҚАРОЛАРГА ИККИЛАМЧИ ИЖАРА ШАРТНОМА АСОСИДА 20 СОТИХДАН ЭКИН МАЙДОНИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ.
2021-06-11 08:57:01 720
Президентимизнинг ахолини, айниқса эхтиёжманд оила тоифаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган хаётбахш дастурлари доирасида яна бир хайрли ишга қўл урилди. Кам таьминланган, реал даромад манбаига эга бўлмаган фуқароларга 10 йил муддатга бепул ер ажратиш ташаббуслари Данғараликлар учун ҳам чинакам янгилик бўлди. Жорий йилнинг 10 июн куни Данғара тумани Тарғова МФЙ худудида “Аёллар дафтари”,”Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган, бугунги кунда расман ишсиз бўлган 20 нафар фуқароларга иккиламчи ижара шартнома асосида 20 сотихдан экин майдони ажратиб берилди. Вилоят хокимининг ўринбосари иштирокида ўтказилган тадбирда, юртбошимизнинг бу ғамхўрлигига жавобан, ердан унумли фойдаланиш, асосий мезон даромадга қаратилиши зарурлиги айтиб ўтилди. Шу куни юрт оқсоколлари дуолари билан ажратилган майдонларга унинг хақиқий эгалари иштирокида қозик қоқилиб екин майдонларига дастлабки уруғ экиб берилиди.