Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-03-19 20:17:09    742

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Бугунги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Данғара тумани бўлими мудири ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.

 

Сессия кун тартибига Данғара туманидаги “оғир” шароитдаги 2 та (Таптиқсарой, Урганжи) маҳалла фуқаролари йиғинларида “Обод қишлоқ” дастурлари доирасида олиб бориладиган ишлар, хусусан хўжаликлараро ва ички йўлларни таъмирлаш, асфалтлаш, шағаллаштириш, пиёдалар йўлакларини қуриш ва таъмирлаш, ички ирригация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, дарахтзор ва гулзорлар ташкил этиш, чиқиндихоналар қуриш ва таъмирлаш, тунги кўча ёритиш тизимини яхшилаш, электр энергияси ва табиий газ таъминотини яхшилаш, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш, ичимлик ва оқава суви таъминотини яхшилаш, якка тартибдаги ва кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, ирригация-мелиорация тизимини яхшилаш, ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибига киритилган масалалар бўйича


туман ҳокими биринчи ўринбосари Анваржон Абдуллаев Алиевич


туман ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Маъруфжон Холмирзаев Комилович


Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Икромжон Эргашев Махмуджонович

туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Нуриддин Йўлдошев Ботирали ўғли

туман кадастр агентлиги Давлат корхонаси раҳбари Дилшоджон Муҳаммаджонов Алиматовичларнинг маърузалари тингланди.

 Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram