Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 164 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида болажонлар учун барча қулайликларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

×

 2023-03-02 11:23:14    198

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида болажонлар учун барча қулайликларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Қувонарлиси, эндиликда тумандаги яна 90 нафар кичкинтойларга сифатли таълим-тарбия бериш имкони яратилди.
Данғара тумани Ғалаба МФЙ Мусабек қишлоғида жойлашган 61-сонли мактабгача таълим ташкилотида болаларни таълим-тарбия олишлари, тил ўрганишлари учун замонавий таълим дастурлари ва технологиялари татбиқ этилиб, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.
Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, муассасада болажонлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқишди.
Ташкилотнинг очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими  маҳаллий аҳолини, қолаверса, ташкилот ходимлари ва жажжи тарбияланувчиларни янги бино билан табриклаб ўтди.