Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА “ЁШЛАР ОЙЛИГИ”

×

 2021-06-07 18:28:30    559

PDF yuklash
Chop etish


Данғара туманида Ёшлар ойлигини кенг нишонлаш мақсадида жорий йилнинг июнь ойи давомида “Ёшлар ойлиги” ўтказилмоқда.

 “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ҳокимнинг ёшларга мурожаати” лойиҳаси асосида Данғара тумани ҳокими 1-сектор рахбари Ш.Тожихакимовнинг тумандаги Таптиқсарой МФЙда жойлашган 9- умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Ёшлар билан учрашувда туман раҳбари мамлакатимизда, жумладан туманда ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар учун барча шароит ва имкониятларни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида туман ҳокими ташаббускор ёшларнинг таклифлари, ташаббус ва муаммоларини тинглаб масалаларга дахлдор корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари томонидан ёшларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилиши бўйича топшириқларни бериб ўтди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram