Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Битирувчилар билан учрашув.

×

 2022-06-22 08:15:28    391

PDF yuklash
Chop etish



Давлатимиз раҳбарининг аҳолини касб-хунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказган видео-селектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Данғара тумани ҳокимининг жорий ўқув йилида таълим муассасаларини тамомлаган битирувчилар билан дастлабки учрашуви Катта турк МФЙ да бўлиб ўтди.
Учрашувда битирувчиларга ҳар бир йўналиш, жумладан ОЎЮ ларда таълимни давом эттириш, касб-хунар эгаллаш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва корхона-ташкилотларда ишга жойлашиш истагидаги битирувчилар учун  яратилган имконият ва шароитлар, эҳтиёжманд оила вакилларини қўллаб-қувватлаш тартиблари яна бир бор битирувчиларга тушунтириб ўтилди. 
Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда битирувчилари ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.