Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


2021 ЙИЛ 8 СЕНТЯБРЬ КУНИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2021-09-08 10:45:19    457

PDF yuklash
Chop etish



Сессия ишида сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, маҳаллий ва ҳудуддан сайланган депутатлар, масалага алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари ҳамда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича Данғара туманида ташкил этилган сайлов участкалари комиссиялари аъзолигига тавсия этилган номзодлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.


Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва участка сайлов комиссиялари таркибидаги аъзоларини тавсия этиш масаласи кўрилди.

Сессияни маҳаллий Кенгаш раиси Шухратжон Тожихакимов Нурмуҳаммадович очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига киритилган масала юзасидан туман ҳокимлиги ташкилий назорат гурухи рахбари Бозоров Нодиржон Неъматович маъруза қилди ва сайлов участкалари комиссиялари аъзолигига тавсия этилган номзодлар билан таништирди.

Депутатлар сайлов участкалари комиссиялари аъзолигига номзодлар рўйхатини бир овоздан тасдиқладилар.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram