Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланишни олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

×

 2021-01-08 16:05:11    640

PDF yuklash
Chop etish




Об-ҳаво ҳароратининг пасайиб бориши натижасида газ ва бошқа турдаги муқобил ёқилғи иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин.
Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан Данғара тумани ҳокимлигида туман ташкилотлари рахбарларига туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи И.Махмудов томонидан кўрсатмалар берилди.
Шунингдек ушбу йиғилишда туман ҳокими Ш.Тожихакимов иштирок этиб мутассадди ташкилот рахбарларига мактаб, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасаларида ёнғинга қарши профилактика ишларини ўтказиш, уларнинг тайёргарлик жараёнларини янада кучайтириш чораларини кўриш бўйича топшириқларни бериб ўтди.