Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Алимент тўламаслик ишсиз эркакни жавобгарликдан озод қилмайди.

×

 2020-07-29 08:40:50    809

PDF yuklash
Chop etish


Алимент тўламаслик ишсиз эркакни жавобгарликдан озод қилмайди. (Исм ўзгартирилган) Шовкатнинг 1 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи билан ажрашган. Вақтинча ишсиз. 

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 2016 йил 20 сентябрь кунги ижро варақасига кўра, собиқ турмуш ўртоғи (Исм ўзгартирилган) Шохиданинг тарбиясида бўлган бир нафар вояга етмаган фарзанди, яъни 2016 йил 9 июль куни туғилган (Исм ўзгартирилган) Шоирага моддий таъминоти ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланди. Аммо у деярли 15 ой мобайнида алимент пулини тўламади. Қонун тили билан айтганда, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан қасддан бўйин товлади. Унинг алиментдан қарздорлиги 7,8 млн. сўмдан ошган.

Судда Шовкат ҳуқуқбузарлик ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлди. Айтишича, оилавий келишмовчилик туфайли Шохида билан ажрашган. Бошида алимент пулларини тўлаб келган. Кейинчалик ҳеч қаерда ишламаганлиги сабабли тўлолмаган.

Шовкатнинг ҳуқуқбузарлик ҳаракати Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими ходими томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённома, тушунтириш хатлари ҳамда ишда тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топди.

Суд ҳуқуқбузар Шовкатга 15.07.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Шовкатнинг суд залидан қамоққа олинди.

 

МИБ Данғара тумани бўлими бошлиғи                                     Ш.Ж.Шералиев