Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИ ШУҲРАТ ТОЖИҲАКИМОВНИНГ ТУМАНИМИЗ ФУҚАРОЛАРИГА МУРОЖААТИ

×

 2020-07-11 16:05:37    824

PDF yuklash
Chop etish


“КОРОНАВИРУСНИ БИРГАЛИКДА ЕНГАМИЗ”

ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИ ШУҲРАТ ТОЖИҲАКИМОВНИНГ ТУМАНИМИЗ ФУҚАРОЛАРИГА

МУРОЖААТИ

 

Азиз Данғараликлар, қадрли тумандошлар!

Айни пайтда, бутун дунё халқлари сингари, юртимиз аҳолиси ҳам инсон саломатлигига жиддий хавф солаётган COVID-19 инфекцияси билан боғлиқ синовли кунларни бошидан кечирмоқда.

Республикамиз бўйлаб инфекцияни кенг тарқалишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, айрим фуқароларимизнинг бепарволиги, карантин қоидаларига риоя қилмаётганлиги сабабли, кўринмас ёв табора авж олиб, фаровон турмушимизга ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда .

Муҳтарам Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек, халқимиз бу ҳаётнинг кўп оғир синовларини ва яхши-ёмон кунларини бошидан кечирган. Миллати, тили ва динидан қатъий назар, ҳаммамиз якдилмиз ва ишонамизки, бу қийинчиликлар, албатта, ўтиб кетади. Президентимизнинг бу сўзлари бизга жуда катта куч беради.

Азиз Данғараликлар, “яшил” ҳудуд сифатида сокин ва соғлом хаёт давом этаётган бир пайтда, афсуски туманимизда ҳам Коронавирус инфексияси билан касалланиш холатлари қайд этилди. Бу эса, ушбу инфекцияга дуч келиш эҳтимоли янада ортганлигини, карантин қоидаларига бўлган салгина эътиборсизлик жиддий салбий оқибатларга олиб келишини англатмоқда.

Халқимизнинг саломатлиги бош масала этиб белгиланаётган пандемия карантини шароитида аввало ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигига, ҳаётига бефарқ бўлишга асло хаққимиз йўқ.

Шахсий гигиена қоидаларига амал қилган холда, ижтимоий масофани сақланг, зарур бўлмаган ҳолларда уйда қолинг ва ўзингизни эҳтиёт қилинг ҳамда атрофингиздагилардан ҳам шуни талаб қилинг!

Зеро, вирус тарқалишига қарши бирлашиб курашсакгина уни қисқа фурсатларда  бартараф этамиз. Бизнинг иродамиз мустаҳкам, энг муҳими миллий қадриятларимиз, динимиз, иймонимиз поклиги, озодалик, тартиб-интизом, ҳамжихатлилик менталитетимизга ҳослиги боис ҳар қандай касалликни  албатта енгиб  ўтамиз.

Қадрли Данғараликлар, отахон ва онахонлар, опа-сингил, ака-укалар. Бугун барчамиз қўлни-қўлга бериб, турли ваҳима ва сохта миш-мишлардан йироқ бўлган ҳолда иродали, бардошли бўлишга чақираман!