Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Карантин қоидаларига амал қилинг.

×

 2020-06-30 09:36:01    994

PDF yuklash
Chop etish


Коронавирус пандемияси бугун жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларида ҳам оғир кечмоқда. АҚШ, Италия, Испания сингари давлатлардаги вазиятлардан барчамиз хабардормиз ва хулоса чиқаришимиз учун етарлича асос мавжуд.


Бугунги кунда ҳар биримиз ўзимиз ва яқинларимизни бу балодан асраш учун масъулмиз. Давлатимиз, ҳукуматимиз халқимиз саломатлиги учун миллиардлаб маблағлар сарфлаётган, жон куйдираётганлигини барчамиз тўғри англашимиз зарур. Коронавирус пандемияси бутун инсоният учун, жумладан халқимиз учун ҳам Яратганнинг бир синовидир. Биз бу кўринмас ёвга қарши жипслашиб, шифокорлар тавсияларига, кўрсатмаларига қатъий амал қилсак, ҳаётий заруратсиз хонадонларимизни тарк этмасак, бу касаллик бизга яқинлаша олмайди.

Гарчи вилоятимиз “яшил” ҳудуд мақомини олиб, чекловлар босқичма-босқич енгиллаштирилаётган бўлса-да, эҳтиёткорликни сусайтиришга ҳаққимиз йўқ!

Шундай экан, азиз тумандошлар, пандемия даврида эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда карантин қоидаларини унутманг!

Кексаларимизга, ёрдамга муҳтож юртдошларимизга ҳар қачонгидан-да ғамхўр ва эътиборли бўлайлик. Имконияти чекланган қўни-қўшнилар ҳолидан хабар олиб, мурувват ёрдамларини кўрсатайлик. Зеро, доно халқимиз “Бирлашган – ўзар, бирлашмаган – тўзар”, - деб бежизга айтмаган!

Б. Мамаджанов,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

туман Халқ қабулхонаси мудири.