Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

×

 2020-06-15 08:20:00    974

PDF yuklash
Chop etish



Ёз мавсуми бошланиши билан кунлар кескин исий бошлади. Турар-жой биноларидаги ёнувчан газнинг портлаши билан боғлиқ бўлган аянчли ҳодисалар кузатилади. Ўз ўрнида юқори босим остидаги маиший газ баллонларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги нуқтаи-назаридан алоҳида ҳушёрлик ва эътибор талаб қилинади. Маиший газ баллонларида асосан қуйидаги ҳолатларда портлаш хавфи ҳосил бўлиши мумкин:

– баллондан газнинг юқори тезликда чиқиши жараёнида унда статик электр ҳосил бўлиб, газ жўмраги орқали баллондаги чиқиш жойини электрлаштириш натижасида учқун ҳосил қилиши мумкин;

– баллонларнинг ўз вақтида техник созлиги ва яроқлилиги махсус рухсатномага эга бўлган ташкилотлар томонидан текширувдан, яъни махсус лаборатория синовидан ўтказмасдан фойдаланиш давомида портлаши ёки ёрилиши мумкин.

Истеъмолчи газ таъминоти ташкилотидан газ баллонларидан сотиб олинган суюлтирилган углеводород газини фақат газ таъминоти ташкилотининг ходими томонидан тегишли йўриқномадан ўтказилгандан кейин мустақил алмаштириши керак.

Газ асбобларидан фойдаланишда ёш болаларга, ўз ҳаракатларини назорат қилолмайдиган шахсларга рухсат берилмайди.

Газдан фойдаланувчи ускуналар ва маиший газ баллонлари ўрнатилган хоналарда дам олиш мумкин эмас. Агар суюлтирилган углеводород газининг ҳиди хоналар, ертўла, йўлак ичи, ҳовли ёки кўчада  сезилганда ҳамда газдан фойдаланувчи ускуна ва газ баллонининг нуқсонлари аниқланганда ”104” телефон рақамли авария хизматига хабар беринг.

Маиший газ баллонларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик инсон ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкин. Нафақат яқинларингиз ҳаёти ва мулки, қўни-қўшни ва бошқа фуқаролар олдидаги инсонийлик бурчингизни унутманг.

И. МАҲМУДОВ,

туман ФВБ бошлиғи, подполковник.

К. АДБУЛЛАЕВ