Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МАОРИФИМИЗ ФИДОЙИЛАРИ – ЭЛ-ЮРТИМИЗ ТАЯНЧИ

 2020-06-15 08:18:44    789

PDF yuklash
Chop etish



Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев  Олий Мажлисга Мурожаатномасида “... жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг  янада фаолроқ, янада ташаббускорроқ бўлишига эришишимиз лозим”,  “Барчамиз жипслашиб,...ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта, ҳаётимиз ва жамиятимиз ўзгаради”, “...жамиятимиз барча аъзоларининг маьнавий  савиясини, она юртга садоқатлилик фазилатини янада кучайтиришимиз зарур”, –дедилар.

Давлатимиз Раҳбарининг бу ёрқин даъватлари туманимиз педагогларини янги ташаббусларга илҳомлантириб юборди. Фидойи устозлар фаол ота-оналар билан ҳамкорликда Президентимизнинг

“Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир”, – деган эътирофларига жавобан, жойларда “Ҳар бир хонадон – китобхон” ташаббусини бошлаб юбордилар. Чунончи, вилоят миқёсида ўтказилган онлайн ёш китобхонлар танловида туманимиз мактаб ўқувчиларидан 39 нафари ғолибликни қўлга киритдилар. Уларнинг 22 нафари Давронжон Акбаров раҳбарлигидаги 12-умумий ўрта таълим мактабининг фаол ўқувчилари ва ота-оналари эканлиги қувонарлидир. Бундай юқори ютуқларга эришганлар сафида 13-, 14-, 15-, 16-, 19-умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи-ўқувчи ва ота-оналари ҳам аъло натижаларга эришдилар. Бундан ташқари, 11-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Миролим Турсунбоев биология фанидан республика онлайн олимпиадасида фахрли 1-ўрин ғолиби бўлганлиги фикримизнинг исботидир. Туман халқ таълими бўлими, мактаблар, МФЙ фаоллари, Нуронийлар ҳамжиҳатлиги намунаси бўлган “Мактаб – Маҳалла – Оила” ҳамкорлигидаги бу ташаббус маҳаллалар аҳлининг қалбида эл-юрт ишига камарбасталик туйғусини юксалтирмоқда.

Президентимиз кутганидек, жамиятимизда китобхонлик маданиятининг юксалишига, ҳар бир инсон қалбида она юртга садоқатлилик фазилатларининг янада кучайишига муносиб ҳисса бўладиган бу ҳаракатларда кекса авлод вакилларининг ҳам  фаоллиги дилларга мамнунлик бағишламоқда. 

Мирабижон Набижонов,

туман Нуронийларининг

тарғибот ишлари ташкилотчиси.