Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ташриф ва ташрифдан сўнг.

 2020-06-15 08:15:06    813

PDF yuklash
Chop etish


Муҳтарам юртбошимиз Ш. М. Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи фарғоналик ҳар бир фуқаро қалбида чуқур из қолдирди. Июнь ойининг 5-6 кунлари Фарғонанинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётида муҳрланиб қолди.

Юрт дарди, ташвиши, мамлакатнинг порлоқ эртаси йўлида ёниб яшаётган Юртбошимиз нигоҳи сўлим диёримизнинг ютуқ ва муваффақияти, яхши-ёмони, дарду алами, муаммо ва таклифлардан иборат барча соҳаларга етиб борди, уларни тезкор илғади, ижобий ечимини топди. Илғор ғоялар, амалий натижалардан қувонди.

Айтиш мумкинки, вилоятимизда жуда катта ижобий ишлар қилиняпти, пандемия боис иқтисоддаги вақтинчалик узилишлар ўрни қопланяпти. Энг муҳими, халқ кўтаринки кайфиятда, зеро, коронавирус балоси халқни янади жипслаштирди, меҳр-оқибат, саховат каби миллий қадриятларимиз янада қад ростлади. Ҳеч бир оила, ҳеч бир фуқаро эътибордан четда қолмади, ободончилик, қурилиш, тадбиркорлик фаолияти қайта тикланди. Улар  бугун тўла қувват билан ишламоқдалар, 3 ойлик синов улар  матонатини синади, бу қувонарли, албатта.

Эндиги муҳим вазифаларимиздан бири бу – аҳоли орасида камбағалчиликни қистартириш, боқимандачилик иллатидан қутулиш. Меҳнатсиз, ҳаракатсиз – эса бунга эришиб бўлмайди. Бунинг учун ишсизлар сонини камайтириш, иш ўринларини кўпайтириш лозим.

Шунга алоҳида эътибор бериш керакки, мактаб ўқувчиси 7- синфдан бошлаб касб ўрганиши, 11-синфга ўтиш таътилида  ойлик маош эвазига эгаллаган касбида ишлашини таъминлаш даркор. Миллий қадриятларимиз бўлган маданий меросимизни сақлаб қолиш шарт. Айниқса, бахшичилик, мақом йўналишига эътиборни кучайтириш керак, мактаб программасига миллий чолғу асбобларини ўқитилишини киритиш давр талабидир. Ипакчилик, заргарлик соҳаларини дунё миқёсидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш жоиз. Илм, маърифат  кундалик ҳаётимизнинг ажралмас бир қисми болиб қолиши керак.

Фарғона тадбиркори – ислоҳатчи лойиҳасини бошлаш вақти келди.

Ҳа, фикрлар айтилди, ғоялар, топшириқлар берилди. Ташрифдан сўнг Юртбошимиз таъбири билан айтганда “мудроқ қалблар” уйғонди, халқ розилиги, юрт ободлиги, мамлакат келажаги йўлидаги  ҳаракат янада жонланди.

Зеро, Фарғона ишбилармон инсонлар юрти, мард, танти, ширин лутфли фуқароларнинг сўлим гўшаси, ваъдага вафо қиладиган тадбиркорлар Ватани.

Демак, ташрифдан сўнг масаланинг ечимини топиш учун мутасаддилар халқ ичига кирадилар, халқ розилиги йўлида янада жўшиб меҳнат қиладилар.

Ў. Акбарова.