Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳоли бандлиги долзарб масала

×

 2020-06-09 08:33:12    1013

PDF yuklash
Chop etish



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли “Коронавус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, карантин шароитида ишсиз фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 900 нафар фуқаролар иш ахтарувчи сифатида рўйхатга олиндилар. Уларнинг 610 нафарига тумандаги корхона, муассаса, ташкилотларга ишга кириш учун йўлланмалар берилди ва ишга жойлаштирилди. 65 нафар ишсизлар, асосан хотин-қизлар ва ёшлар тикувчилик йўналиши бўйича қайта касб-ҳунар ўрганишга жалб қилиндилар, иш билан таъминлаш имкони бўлмаган 4 нафар фуқаролар ишсиз деб эътироф этилиб, уларга ишсизликлик нафақаси тайинланди.

Жумладан, ободонлаштириш ишларига 798 нафар, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларда 98 нафар ва уруш ветеранларига ижтимоий хизмат кўрсатишда 5 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди, иш ҳақлари учун Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 250 миллион сўм маблағ ажратилди.

 Жорий йилнинг май ойида кам таъминланган оилалар, меҳнат мигрантлари ва бошқа тоифадаги ишсиз фуқароларнинг 859 нафари мавсумий ишларни бажариш учун жамоат ишларига жалб этилдилар.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, асосийси аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида” Низомга асосан аҳоли томорқаларида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриш учун БҲМнинг 10 баробари миқдорида, яъни 2,23 миллион сўм миқдорида субсидиялар ажратилиши муҳим омил бўлади. Айни пайтгача 1-сектор ҳудудидан 22 та, 2-сектор ҳудудидан 14 та, 3-сектор ҳудудидан 10 та ва 4-сектор ҳудудидан 15 та, жами 61 та кам таъминланган, меҳнат мигрантлари ва бошқа эҳтиёжманд оилаларнинг хонадонларига 0,5 сотихли иссиқхоналар қуриб берилди ва иссиқхоналар қурилиши учун 136,1 миллион сўм маблағ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қопланди. Ҳозирда қўшимча яна 21 та иссиқхоналар қурилиши давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сонли “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан:

– енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробаригача;

– суғориш воситалари харид қилиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача;

– уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробаригача;

– ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва ташқи  меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларни устав фондига улуш сифатида  киритиши учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача  миқдорларда  субсидиялар бериш белгилаб қўйилди.

Н. Йўлдашев,

туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш

маркази директори.