Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш сари

 2020-06-09 08:30:09    810

PDF yuklash
Chop etish



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарорига кўра “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалиги бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши учун нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланган .

Ушбу қарорнинг 6-бандига кўра фуқаролар йиғини томонидан эҳтиёжманд  деб эътироф этилган оилалар нафақа ёки моддий ёрдамнинг фақат бир турини олиш ҳуқуқига эга. Ушбу нафақани олиш учун болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик даромади, меҳнатга хақ тўлашнинг энг кам  миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади. Агар 2020 йил июнь ойи учун оиланинг жами даромади ҳар бир оила аъзосига 358,007 сўмдан кам бўлса, фуқаро мазкур нафақани олишга ҳақли бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 350-сонли қарорига кўра “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра ФУУБ органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши учун нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби МФЙ ҳузуридаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси йиғилишида кўриб чиқилиб, белгиланган мезон талабларига тўғри келган фуқароларга нафақа ёки моддий ёрдам тайинланади, мезондан ошган фуқароларга эса рад этилади. Афсуски, рад этилган фуқароларга амалдаги Низом талаблари атрофлича тушунтирилса ҳам айрим фуқаролар орасида норозиликлар юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелда  “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга кўра, Сирдарё вилоятида тажриба асосида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя Ягона реестр” ахборот тизими (Ягона реестр АТ) орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам беришни кўриб чиқиш ва тайинлаш белгилаб қўйилди.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 15 майдаги тегишли Қарори билан тажриба лойиҳаси асосида аниқланган айрим муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун Қарорга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Болалик оилаларга нафақа, бола парвариши учун нафақа, моддий ёрдам ва компенсацияларни ишончнома асосида амалга ошириш ҳуқуқи киритилиб, вақтинчалик Низомнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябргача узайтирилди.

Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб “Ягона реестр АТ” республикамизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич амалиётга жорий қилинади. Бу дастурнинг ишга тушурилиши билан маҳалла раислари ва махсус комиссияларнинг 3 турдаги нафақаларни тайинлаш ваколати бекор қилиниб, улар бундан кейин нафақа тайинлашмайди.

Ушбу дастур доирасида нафақалар ва моддий ёрдам тайинлашда шаффофлик таъминланиб, соҳадаги коррупция, қоғозбозлик, норозичилик каби иллатларга ўз-ўзидан барҳам берилади. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бош мақсади халқимиз турмуш даражасини янада юксалтиришдан иборат эканлиги сабабли, ушбу дастур аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қатламига хизмат қилади.

З. Хамралиева,

ХДП туман Кенгаши раиси.