Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЭЛГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ҲИММАТ

×

 2020-06-09 08:22:01    1064

PDF yuklash
Chop etish



Фарғона вилояти эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг 2019 йилги баёни қарорига асосан ташкил этилган Данғара кичик саноат зонасида фаолият юритаётган “RAFERA PLYUS” хусусий корхонасининг ташкил этилганига  кўп бўлмаган бўлсада,  корхона қисқа фурсатда ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан ўз ўрни ва сармоясига эга бўлди. Асосан хўжалик совунлари ишлаб чиқараётган корхонада бугунги кунда 10 дан ортиқ фуқаролар иш ўрни билан таъминланганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Кичик саноат зонаси мутахассиси Акмалжон Султоновнинг таъкидлашича, корхона маҳсулотлари халқ манфаатидан ва бозорларимиздан орттирилиб, Тожикистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда. Жорий йилда ушбу экспортдан 50 минг доллар фойда кўрилди. Шуни алоҳида айтиш керакки, айни пайтда юртимизда коронавирус пандемияси ҳукм сураётган бўлсада, ушбу тадбиркор уддабуронлиги боис, корхона фаолиятини тўхтатилишига йўл қўймади. Тўғри, 15-20 кунлик узилиш бўлди. Бироқ, карантин чекловлари юмшатилиши ҳисобига фаолиятдаги бу узилиш тўлиқ қопланди. Қувонарли жиҳати шундаки, кўпчилик саховатпеша тадбиркорларимиз қаторида ушбу корхона раҳбари ҳам ўз маҳсулотлари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалардан беминнат кўмагини аямади. Шунингдек, корхона келгусида замонавий, кам электр сарфлайдиган янги технологияларни ҳам ишга солиш тараддудида.

 – Тадбиркорнинг асосий ҳислати, ҳар қандай шароитда ҳам вазиятдан барқарор чиқишдир. Ана шундагина, тадбиркорда олға силжиш бўлади ва муваффақиятга эришади. Мен ана шуларни ўз ишимда асосий омил деб биламан – дейди корхона раҳбари Анваржон Усмонбеков.

Дарҳақиқат, А. Усмонбековнинг гапида жон бор. Буни қуйидаги факт ва рақамлар ҳам исботлаб турибди. Зеро,  айланма маблағнинг йилига 3 миллиард сўмни ташкил этиши, тадбиркорнинг эртаси порлоқ эканидан далолатдир.

Ўктамхон АКБАРОВА,

Гулноза ЭРГАШЕВА.