Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БЕЗОРИГА ЖАЗО ТАЙИН

×

 2020-05-28 10:00:53    860

PDF yuklash
Chop etish



Юртимизда ҳозир коронавирус пандемияси сабабли жо- рий этилган карантин давом этмоқда. Мана шундай оғир,  синовли кунларда барчамиз ҳамжиҳат бўлиб, бир-би- римизни қўллаб-қувватлашимиз зарур. Шукрки, элимиз  меҳр-оқибатли, саховатли. Шу кунларда нафақат, пан- демиядан, шунингдек, сув тошқини, кучли шамоллардан  жабр кўрганларга кўрсатилаётган ёрдамларни кўриб хай- ратга тушасан, киши.

Қаранг, бир-бирини билмайдиган, танимайдиган, етти ёт кишилар ҳам

жабр кўрганларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар вакилларига ёрдам

қўлини чўзаётган бир пайтда Тарғова қишлоғилик Дониёр Сидиқовнинг қил- ган хурмача қилиғини кечириб бўлармикан?

У шу йил 29 апрель куни соат 15:00 ларда карантинли ва инсон ҳаёти учун

хавфли юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши мумкин бўл- ган шароитда амалдаги талабларга зид равишда спиртли ичимлик истеъмол

қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол тарзда бузган. Шу куни

Д. Сидиқов маст бўлгани боис арзимаган нарсадан жанжал кўтаради. Яшаш

уйида бақир-чақир қилиб, оила аъзоларини, қўни-қўшниларининг тинчини

бузади. Ёши улуғларнинг панд-насиҳатларига, воқеа жойига етиб келган

профилактика инспекторининг тушунтиришларига қулоқ солмайди. Уларни

куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлайди, ички ишлар ходимининг

қонуний талабини бажармайди. У ўзининг бундай хатти-ҳаракати билан Ўз- бекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 54-мод- дасининг 1-қисми, 183-моддаси ҳамда 194-модданинг 1-қисмида кўрсатилган

ҳуқуқбузарликни содир этди. Суд Д. Сидиқовнинг қилмишини ҳар томонлама

муҳокама этиб, унга нисбатан 15 сутка муддатга мажбурий қамоқ жазоси та-

йинлади. Шу билан бирга жазо муддатининг ҳар бир суткаси учун белгилан- ган миқдорда қамоқ ҳаражатлари ҳам ундириладиган бўлди.

Спиртли ичимлик инсоннинг фикрлаш қобилиятини сусайтиради, онги- ни сўндиради. Ичкиликка муккасидан кетган киши одамийликни йўқотади.

Унинг рўзғоридан файз-барака кўтарилади, яқинлари билан муносабатига

дарз кетади. Д. Сидиқов билан ҳам шундай ҳолат содир бўлди – у оиласида,

маҳалла-кўй ўртасида ҳурматини йўқотди, эларо шарманда бўлди. Ҳаёт тар- зининг бу ҳолда кечишига эса унинг ўзи айбдор.

“Одобни одобсиздан ўрган” – дейишганидай, бундайларнинг номаъқул хат- ти-ҳаракати бошқаларнинг кўзини очса, ажаб эмас. Ў. ПЎЛАТОВ,

вилоят маъмурий суди раиси в.б.

Э. ОРТИҚОВ,

туман маъмурий судининг раиси.