Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Солиқ имтиёзлари

×

 2020-05-27 09:56:14    973

PDF yuklash
Chop etish



Барча давлатлар СOVID-19 пандемияси  даврида иқтисодиётни қутқариб қолиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор чораларни ишлаб чиқишмоқда. Субсидиялар ажратилмоқда, кредит таътиллари эълон қилинмоқда, шунингдек, солиқ имтиёзлари ҳамда преференциялари тақдим этилмоқда. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикасида ҳам қуйидаги норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан: – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 март кунидаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5969-сон Фармони; 

– 2020 йил 3 апрель кунидаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5978-сон Фармони;

– 2020 йил 27 апрель кунидаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5986-сон Фармони шулар қаторига киради.

ПФ-5969-сон Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг минимал базавий суммаси (223 000 сўм) 50 фоизгача камайтирилди ёки 111,5 сўмга туширилди;

– 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари 5 фоиздан 3 фоизга пасайтирилди;

– қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилди;

– Давлат солиқ органлари вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пеняларни ҳисоблашни тўхтатиб туради, шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди.

ПФ-5978-сон Фармонга кўра, қуйидагилар белгиланди:– туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар 2020 йил 31 декабрга қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилди. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 12 фоиздан 1 фоизга туширилди;

– карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилди;

– тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилди;

– жорий йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмаслиги белгиланди.

ПФ-5986-сонли Фармонга кўра, лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоиз даромадлари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда  кечиктириш берилган даврдаги жами даромад таркибига киритилмаслиги белгилаб қўйилди.

М. ҚОСИМОВ,

туман адлия бўлими                                                                                                                                                                

етакчи маслаҳатчиси. 

А. ХЎЖАМБЕРДИЕВ,

туман ДСИ инспекцияси инспектори.