Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ КИЛИНГ!

×

 2020-05-13 14:28:35    804

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил                            1-ноябрдаги 901-сонли, Фарғона вилояти ҳокимининг 2018 йил 5-ноябрдаги 555-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими  ходимлари “Фарғона худудгаз” МЧЖ  туман газ филиали идораси ходимлари туман Электр таъминоти корхонаси билан хамкорликда туман худудида жойлашган маҳала ва ахоли яшаш хонадонларида фуқароларни ностандарт электр ва газ иситиш мосламаларидан фойдаланишлари натижасида термик куйиш, тан жароҳати олишлари ва ис газидан заҳарланиш холатларининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиб келмокда.

 Шунга қарамай, аҳоли яшаш жойларида фуқаролар маиший газ балонларидан  резина шланглар улаб,  қўлбола электр иситиш печларидан қоидага хилоф равишда  фойдаланишлари оқибатида   кўнгилсиз ёнғин ҳодисалари содир бўлмоқда.

Мисол тариқасида шу  йил 1- апрель куни Шопўлат МФЙ, Олтин куз кўчасида яшовчи, 1957 йилда туғилган М.Норбоевнинг яшаш хонадонидаги очиқ оловдан эҳтиётсизлик  билан фойдалиниши  туфайли  ёнғин  чиққан, натижада  янги қурилган яшаш уйининг 80 м2 майдони зарарланган.

Шунингдек, жорий йилнинг 20-апрел куни  Санам МФЙ Сойшилдир қишлоғи, Ўзбекистон кўчасидаги 82-уйда яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро И.Мамаджоновнинг хонадонида  ҳам  ёнғин ҳолати кузатилди .  Хонадон эгалари томонидан ошхонадаги 4 конфорли АГВ газ плитасининг ёниқ ҳолда  назоратсиз қолдирилиши  ёнғин келтириб чиқарди,  80 м2 майдондаги бутун иморат ёниб, хонадонга  катта миқдорда моддий зарар етказди.

 Шу  йил 21-апрел кунига ўтар кечаси соат 02:55 лар  чамасида  тумандаги  Найманча МФЙ, Қашқар қишлоғининг  Фарғона кўчасида яшовчи  1981 йилда туғилган фуқаро А.Мелибоев  яшаш уйида қўлбола электр иситиш плитасини ёқиб, ухлаб қолган ва яшаш хонасининг 30 м2 майдонида ёнғин содир бўлган,  А.Мелибоев оғир тан жарохати олиб, шифохонага ётқизилган. 

 Оловни тизгинлаш, ундан тўғри фойдаланиш ҳар биримизнинг  қўлимизда. Белгиланган қоидаларга доимо риоя қилиш, ҳамиша    огоҳ ва ҳушёр бўлиш фойдадан ҳоли эмас. Табиий газни ишлатишда ҳушёр     бўлиш мудом ёдимизда турса, уни асраб-авайлаб, ундан  тўғри фойдалансак, бошимизга ҳеч қандай ташвиш  тушмайди.

С.Охунов,

туман ФВБ НПБ инспектори, сержант.