Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан меҳнат фахрийси Тўхтамели ота Ҳолиқов ҳолидан хабар олинди

×

 2020-05-11 16:40:29    949

PDF yuklash
Chop etish



 

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг ҳамиша эътибор марказида бўлиб келмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Данғара тумани бўлими жамоаси томонидан Данғара тумани, Телеминг қишлоғида истиқомат қилаётган бугунги тинч ва нурафшон кунларимизнинг сабабчилари бўлган Иккинчи жаҳон уришининг фронт орти фахрийлари хонадонларига ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олишди, дилдан суҳбат қуришди.

Юзма-юз суҳбатлар чоғида фахрийлар дунё халқлари бошига мусибат солган машъум уруш, ўша оғир кунларни матонат билан енгиб ўтган ота-боболаримизнинг енгилмас иродаси, чексиз матонати ҳақида сўзлаб беришди. Ёшларга бугунги тинч-осойишта кунларга осонликча эришилмагани, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш лозимлиги юртимизда яратилган шароит ва имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда чуқур билим олиш, яхши касб эгаси бўлиш, шу орқали Ватанимиз тараққиёти учун ҳисса қўшиш ёш авлоднинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидлашди.


Данғара тумани, Телеминг қишлоғида истиқомат қилувчи фронт орти меҳнат фахрийси Тўхтамели ота Ҳолиқов бугун 96 ёшда фарзандлари, невара ва чеваралари ардоғида кексалик гаштини сурмоқдалар. Отахон қўллари дуода бугунги доруломон кунларга шукуроналик келтириб, давлатимиз томонидан ёши улуғ инсонларга кўрсатилаётган эътибордан мамнунликларини изҳор этдилар.

«Ҳаётим давомида жуда кўп қийинчиликларни бошдан ўтказганман, — дейди Тўхтамели ота Ҳолиқов. – Бир мен эмас, миллионлаб кишилар фронт азобини тортди, фронт ортида жабр кўрганлар эса ҳисобсиз эди. Аммо ўша йилларда она халқимиз кўрсатган жасорат ва матонат, сабр-тоқат чин қаҳрамонликдир. Юртмиздаги мен каби уруш қатнашчилари ва фронторти меҳнат фахрийларига барча шарт-шароитлар яратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги очиғи, қалбимизни тоғдек кўтаряпти. Бугунги ободликни, кўркам ҳаётни кўриб, фарзандларим, невара-чевара, эвараларимнинг бахтли ҳаётига боқиб хурсандчилигимдан бошим осмонга етади. Қани энди Худо менга яна ёшлигимни қайтарса, тинмай ишлаган, халқимга бундан ҳам яхшироқ хизмат қилган бўлар эдим».

Отахонлар ўз хотираларини сўзлаб бериш асносида ёшларни бугунги осуда ва фаровон кунларнинг қадрига етиш, уни асраб-авайлашга даъват этди.

9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда.