Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ҳурматли ҳайдовчилар!

×

 2020-03-31 20:04:02    917

PDF yuklash
Chop etish



Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 30 март кунидан 20 апрелга қадар Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишига фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида рухсат берилиши ҳақидаги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, бугундан бошлаб ушбу қарорни бузаётган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига (“Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш”) биноан, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача (фуқароларга) ва ўттиз бараваридан эллик бараваригача (мансабдор шахсларга) миқдорда жарима солиниши мумкин.
Махсус рухсатномани (стикерни) қалбакилаштириш учун жиноий жавобгарлик белгиланган!Барчани қонунга амал қилишга чақирамиз!

@koronavirusinfouz