Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида шеърият мулкининг султони, буюк мутафаккир мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан маънавий тадбир бўлиб ўтди.

×

 2020-02-11 08:09:43    1027

PDF yuklash
Chop etish



Тадбирнинг бошида бундан бир неча ой олдин ўрнатилган сўз мулкининг султони Хазрати Мир Алишер Навойи бобомизнинг “БЮСТ”лари пойига барча жамоат ташкилотлари вакиллари, навоийшунос олимлар, ижодкорлар, ўқитувчи ва талабалар томонидан гуллар қўйилди.



Шундан сўнг тадбирнинг бадий қисми туман марказидаги маданият саройида бўлиб ўтди.

Бадий кечанинг очилишида улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда. Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда дейди сўзга чиққан туман ҳокими С.Аминжонов.


Қўқон Давлат Педагогика Институтининг талабалари ва Данғара туманининг 28-ўрта мактаб ўқувчилари томонидан Мир Алишер Навойи ғазалларини жонли тарзда ижро этишдилар. Алишер Навоий асарларидан намуналар ўқилди. Фаол ўқувчиларга туман ҳокими томонидан  Алишер Навоий асарлари жамланган китоблар совға қилинди.