Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими томнидан 2020 йилнинг январ ойи М А Ъ Л У М О Т

×

 2020-02-07 15:06:10    1130

PDF yuklash
Chop etish


Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими томнидан 2020 йилнинг январ ойи давомида энергия ресурслари ва маиший чиқинди ундируви борасида амалга оширилган ишлар

ХИСОБОТИ

 

 Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими томонидан 2020 йилнинг январ ойи давомида электр энергияси бўйича жами 4130,5 млн.сўм, шундан ахоли 1870,3 млн.сўм, улгуржи 2260,2 млн.сўм режа белгилаб берилган бўлиб, ҳақиқатда 3963,4  млн.сўм, шундан ахоли 2147,2 млн.сўм, улгуржи 1816,2 млн.сўм тўловлар ундирилиши таъминланиб, режага нисбатан 96,0 фоизга бажарилган.

Табиий газ бўйича жами 7564,3 млн сўм, шундан ахоли 1569,7 млн.сўм, улгуржи 5994,6 млн.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 8026,5 млн.сўм, шундан ахоли 1577,6 млн.сўм, улгуржи 6449,0 млн.сўм тўловлар ундирилиши таъминланиб, режага нисбатан 106,1 фоизга бажарилган.

Маиший чиқинди бўйича жами  103,8  млн.сўм режа белгилаб берилган бўлиб,  ҳақиқатда 82,6 млн.сўм тўловлар ундирилиши таъминланиб, режага нисбатан 79,7 фоизга бажарилган.

Шунингдек, 2020 йилнинг январ ойи давомида бўлим томонидан энергия ресурсларини ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини кўрикдан ўтказиш ва маълумотларни биллинг дастурига киритиш бўйича  электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарининг 69,0 фоизга, табиий газдан ҳисобга олиш ускуналарининг 82,0 фоизга кўрикдан ўтказилиши таъминланган.

Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 10-июлдаги
484-сонил қарорининг  3-боб 8-бандида энергия ресурслари етказиб берувчилар Бюро томонидан тақдим этилган, “Ўзбекэнерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АКнинг биллинг тизимига киритилган кўрсатгичлар асосида ҳар бир истеъмолчининг шаҳсий ҳисоб рақами бўйича фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ  учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар реестри шакиллинтирилиб, кейинчалик ушбу маълумотлар Бюрога тақдим этилиши белгилаб қўйилган.

Кўрсатиб ўтилган, Фармон ва қарор талабларига асосан, электр энергияси табиий газ ва маиший чиқиндидан қарздор истеъмолчиларга 6962 та бажарилиши мажбурий бўлган талабномалар тарқатилган бўлиб, жами суммаси 3344,6 млн.сўмлик қарздор истеъмолчиларга ундирилиши мажбурий бўлган булган талабномалар тарқатилди.

 Аниқланган жами 3344,6 млн.сўмлик қарздор истеъмолчиларга бюро ваколатларидан фойдаланган холда талабномалар асосида 2875,4 млн,сўм маблағ ундирилиши  эришилиб 85.9 фоизга бажарилиши таъминланди.

2020 йил давомида энергия ресурсларидан қарздорликка 47 та истеъмолчи 34,1 млн.сўм қарздорликни бартараф қилмаганлиги сабабли тармоғдан узилган.

 

Бўлим мониторинг ва хисоб

шўъбаси катта инспектори

У.Баркашев