Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани ҳокимлигида туман хотин-қизлар қўмитасининг бошқарув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

×

 2020-01-30 17:16:25    1227

PDF yuklash
Chop etish



Президентимизнинг жорий йил 24 январдаги мурожаатномасида баён этилган масалалар юзасидан туман хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Гиясова маъруза қилди ва ўз сўзида мурожаатномада тилга олинган аёлларни жамиятда фаоллигини ошириш,  уларга кенг имтиёзлар бериш,  таълим соҳасида бажарилиши кутилаётган вазифалар тўғрисида туманда амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.


Туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Н.Йўлдашев аёлларни иш билан таъминлаш борасида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Аёллар ўртасида содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида туман ИИБ масъул ходими Ш.Ғофурова маълумот берди. Шунингдек,  оилавий ажримлар,  шаърий никоҳ асосида яшаётганлар,  оилавий низолар тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Йиғилишда вилоят давлат хизматлари маркази раҳбари Раъно Бойқўзиева иштирок этди.


Йиғилиш сўнггида бир гуруҳ фаол аёлларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.


Данғара тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.