Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Тадбиркор бўлинг!

×

 2020-01-27 15:43:10    1097

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркор бўлиш истагини билдирганларни давлат рўёхатидан ўктазиш

Тартиби

 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ” 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарорига асосан тадбиркорлик субъектларини электрон рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади.

 

1. Якка тартибдагива оилавий тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш:

 

Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма- босқич амалга оширилади.

Паспорт маълумотлари;

Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари,

Тадбиркорлик субъекти ўз электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.

 

2. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш:

 

Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.

Фирма номини танлайди.

Паспорт маълумотлари;

Давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари (Низом, МЧЖ лар учун 1 кишидан ортиқ бўлса Таъсис шартнома, фермер хўжаликлари учун туман ҳокимининг ер майдони ажратиш тўғрисида қарор);


Тадбиркорлик субъекти Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари,

Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,9 баробари миқдорида маблағ тўланади.

 

3. Юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш:

 

Электрон рўйхатдан ўтишда ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади.

ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор;

давлат тилидаги янги таҳрирда таъсис ҳужжатлари;

ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар;


Тадбиркорлик субъекти Давлат хазматлари марказига ўзи келган ҳолда рўйхатдан ўтиши учун давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,5 баробари


Тадбиркорлик субъекти ўзи электрон рўйхатдан ўтган тақдирда давлат божи энг кам ойлик иш хақининг 0,45 баробари миқдорида маблағ тўланади.


Мурожат учун телефонлар:

 

Данғара туман Иқтисодиёт ва саноат бўлими

Хизмат телефони: 73-57-21-377

 

Данғара туман Савдо-саноат палатаси бўлими

Хизмат телефони: 91-156-02-20

 

Данғара туман Бандлик бош бошқармаси

Хизмат телефони: 73-57-21-764

 

Данғара туман Молия бўлими

Хизмат телефони: 73-57-21-180