Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Оммалашаётган хуқуқбузарликлар!

×

 2019-12-11 17:18:43    1086

PDF yuklash
Chop etish



Оммалашаётган хуқуқбузарликлар!


Бугунги кунга келиб инсон манфатлари энг олий қадирятга айланиб улгурган юртимизда, барча сохада ислохатлар амалга оширилиб келинмоқда, ислохатлардан кўзланган асосий мақсад одамлар оғирини енгил қилиш, уларга шароитлар яратиш, юртимизни янада равнақ топтиришга қаратилган.

Худди шундай ислохатлардан яна бири муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Республикамизнинг айрим вилоятларида ёшларни диний билим олишлари учун махсус мактаблар ташкил этилгани бўлди.

Шу жумладан, вилоятимизнинг Марғилон шаҳрида ҳам янги “Фиқҳ” мактаби очилганлиги, ислом динига қизиқиши юқори бўлган ёшларимиз учун енгиллик ва имконият яратди.      

Хозирги кунда республикамизда 2.050 та Ислом дини йўналишидаги ташкилотлар мавжуд. Шулардан 2.038 таси масжид, 2 таси диний марказ, Тошкент Ислом Унверситети ва институти, 9 та ўрта махсус таълим муассасалари фаолият кўрсатмоқда.

Юртимизда юқоридагилар каби диний билим юртлар фаолият кўрсатиб турган бир вақтда, айрим ота-оналар фарзандларини диний билим юртларини тамомламаган, халқ орасида ўзларини ислом дини билимдони сифатида кўрсатувчи, айрим чала муллаларга ислом дини илмларини ўрганишлари учун ишониб топшириш ҳолатлари кузатилмоқда, агар фарзандларимиз чаламулла домлаларни қўлида диний билимларни оладиган бўлса келгусида диний экстремистик оқимлар таъсирига тушишлари эхтимолдан холи эмас.

Чунки динни ниқоб қилиб олган террористик ва экстремистик ташкилотлар айнан ноқонуний диний таълим олган ёшларни ҳам ўз сафларига оғдириши кузатилган.

Хусусий тартибда диний таълим бериш қонунларимизда ман этилади ҳамда бу тартибни бузган шаҳслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси ва Жиноят Кодексининг 2292-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Хусусий тартибда диний таълим беришни хуқуқий оқибатлари тушинтирилиб, жойларда кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилишига қарамасдан, хали-хамон бу каби хуқуқбузарликлар содир этилиши такрорланмоқда.

Мисол учун: Марғилон шаҳар, Ариқ бўйи МФЙ, Хуршид кўчасида яшовчи, фуқаро Б.И (Исм шарифлар ўзгартирилган) ўзининг яшаш хонадонида 2018 йилнинг июль ойидан бўён тегишли рухсатномасиз махалласида яшовчи 33 нафар (29 нафар вояга етмаган) шахсларга яшаш хонадонида ноқонуний равишда диний сабоқ бераётганлиги Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, ушбу шаҳсга нисбатан Марғилон шаҳар маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини 241-моддаси билан жазо қўлланилган;

Шунингдек, Қўқон шахар, Қизил юлдуз кўчасида яшовчи С.И (Исм шарифлар ўзгартирилган)яшаш хонадонида махсус диний маълумоти бўлмай туриб, диний ташкилот бошқаруви органинг рухсатисиз, 2019 йилнинг январь ойидан бўён махалласида яшовчи қуйидаги 4 нафар (3 нафар вояга етмаган) шахсларга диний таълимотдан сабоқ бериб келаётгани аниқланиб, Қўқон шаҳар, маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексини 241-моддаси билан жарима жазоси қўлланилган;

Давлатимиз томонидан диний этиқод эркинлиги таминланиши билан биргаликда, халқимиз учун жойларда ибодат қилишларига жоме масжидлари қурилиб, уларда диний амалларни бажаришлари учун барча шароитлар яратилган, вилоятимиз худудида шундай масжидлардан                  198 таси фаолият олиб бормоқда, шунча масжидлар фаолият олиб боришига қарамасдан фуқароларимиз яшаш хонадонларида, оталар чойхоналари ва бошқа белгиланмаган жойларда ноқонуний намозхоналар ташкил этиши каби ҳолатлар учрамоқда.

Бундай холатлар қонунга зид бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Фуқароларимизнинг бепарволиклари турли хил кўнгилсиз ходисаларга олиб келиши мумкин. Давлатимиздаги тинчлик ва осойишталигимизни сақлаш учун хамиша хушёр ва огоҳ бўлишимиз лозим.




Фарғона вилояти ИИБ ТҚҲБ

ходими, майор                                                         Шавкатов Мусожон   Носирович