Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли қарори ижросини таъминлаш.

×

 2019-09-25 17:11:48    1675

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Данғара  туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий техник  институти мутасаддилари ва профессор-ўқитувчиларидан иборат республика ишчи гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди.




                                                     

                                                     


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4075-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашувда туман ҳокимлиги, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар вакиллари иштирок этдилар.

 

 Учрашувда жиноятчилик таҳлили, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш, ўрганиш, бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритилди.

 


 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига услубий кўмаклашган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Данғара туман ҳокимлиги ахборот хизмати

dangara.uz