Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси – устувор вазифа

×

 2019-09-16 16:45:11    1382

PDF yuklash
Chop etish


Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимояси – устувор вазифа

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини мурожаатлар ва мониторинглар асосида аниқлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш адлия органлари фаолиятининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлашда адлия органлари томонидан бир қатор эътиборга молик ишлар амалга ошириб, келиниб, асосий эътибор фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини мурожаатлар асосида ҳал қилишга эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири 2017 йил 11 сентябрь куни амалга киритилган.

Мазкур Қонуннинг мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Жумладан, вилоят адлия бошқармасига инсон ҳуқуқлари соҳасида           416 та мурожаатлар келиб тушиб, шундан 112 таси жойида кўриб чиқилиши учун ҳудудий адлия бўлимлари ва бошқа ташкилотларга тааллуқлилиги бўйича юборилиб, 304 таси бошқарма томонидан кўриб чиқилиб, 114 таси ёки 37,5 фоизи қаноатлантирилган, 190 таси бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Масалан, вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Ю.Ибрагимовнинг мурожаатини ўрганишда, у ишлаётган Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонасини 2019 йил 1 март куни ҳолатига иш ҳақидан 4 млн 066 минг 571 сўм миқдорида қарздорлиги аниқланди ва иш ҳақини ундириш юзасидан Фарғона туманлараро судига манфаатингизни кўзлаб ариза киритилган ҳамда корхона раҳбари А.Мирзаевни МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун маъмурий таклиф киритилган.

Шунингдек, Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан Қўштепа туманида яшовчи фуқаро А.Ботировнинг асоссиз равишда электр энергиясидан қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган мурожаатингиз кўриб чиқилганида, хонадонда электрдан фойдаланиш қоидалари бузилаётганлиги юзасидан 2016 йил 25 август куни Қўштепа туман электр тармоқлари ходими О.Ортиқов томонидан электр ҳисоблагич муҳри бузилганлиги ҳақида далолатнома тузилган ва далолатномага асосан мавжуд ҳақдорликдан 585,0 минг сўм жарима суммаси сифадида ундирилган.

Ўрганишда мазкур далолатнома асоссиз тузилганлиги аниқланиб, фуқаро А.Ботировнинг фойдасига 855,0 минг сўм қайтадан ҳисоб-китоб қилиниб, мурожаати қаноатлантирилган.

Бундан ташқари, мурожаатларни ўрганишлар натижаси бўйича жойларга 16 та қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан тақдимномалар киритилиб, 12 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, 68142,0 минг сўм тўланмаган иш ҳақларини тўлаб берилиши таъминланди ҳамда 129 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди,             5 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Жумладан, фуқаро А.Асқарованинг ногирон фарзанди О.Ҳошимжоновни махсус мактабга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилиб, ўрганишда, вояга етмаган О.Ҳошимжонов тиббий кўрикдан ўтказилиб, Қўқон шаҳридаги 9-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 2019 йил 4 февраль кунидан жойлаштирилиши таъминланди.

Шу билан бирга, Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Насирова иш ҳақини ундириш юзасидан ёзган мурожаати ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Қизил ярим ой жамияти Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ташкилотини 2019 йил 26 февраль куни ҳолатига М.Насировадан 1 млн 434 минг 744 сўм миқдорида қарздорлиги аниқланиб, иш ҳақини ундириш юзасидан Қўқон туманлараро судига М.Насировани манфаатини кўзлаб ариза киритилди ҳамда корхона ижрочи директори Ш.Етовқўзиевани МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун вилоят бандлик бошқармасига маъмурий таклиф киритилган.

Ушбу келиб тушган мурожаатларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари иш берувчилар томонидан бузилишига йўл қўйилмоқда.

Масалан, биргина 2019 йилнинг ўтган саккиз ойи давомида меҳнат низоларига оид 89 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларни ўрганишда қонун бузилишига йўл қўйиб келинаётганлиги маълум бўлди.

Хусусан, фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши, иш ҳақлари ўз вақтида тўланиши ва иш хақлари хисобланишида ходимларнинг розилигисиз пул маблағлари ушлаб қолиниши ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилишда ва меҳнат таътилларини тайинлашда меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилмаётганлиги аҳволи ўрганилиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тегишли тартибда киритилган таъсир чоралар асосида тикланмоқда.

Масалан, фуқаро Х.Маллабоеванинг асоссиз равишда табиий газдан қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилганида, табиий газдан 826908 сўм қарздорлик деб кўрсатилган бўлсада, амалда 491300 сўм ҳақдор эканлиги аниқланиб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Фарғона вилояти бўйича газтаъминоти ҳудудий филиали бошлиғи номига қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилиб, мурожаат қаноатлантирилган.

Жумладан, фуқаро М.Мусиновнинг “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Фарғона филиалига қарашли Марғилон почта алоқа бўлимида иш ҳақлари тўланмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганилганида, М.Мусиновга 2019 йил январь ойи учун 545,1 минг сўм ойлик иш ҳақи ҳисобланган бўлсада, 2019 йил 20 февраль кунига қадар тўланмай келинганлиги аниқланиб, иш ҳақларини зудлик билан тўлаш чораларини кўриш юзасидан филиал директори номига тақдимнома киритилиб, ойлик иш ҳақини тўланиши таъминланди.

Маълумки, иш ҳақидан асоссиз равишда ушлаб қолишга йўл қўйилмаслиги қонунда белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 164-моддасига кўра умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Ходимнинг розилигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун, суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун, иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун,  ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун, ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.

Коммунал тўловлар бўйича вужудга келган қарздорликлар фақатгина ходимнинг розилиги ёки суд қарори билан меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади.

Мақоламиз сўнггида агарда Сиз ўз ҳуқуқ ва эркинликларингиз бузилмоқда ва уларга риоя этилмаяпти деб ҳисобласангиз бевосита вилоят адлия бошқармасининг 241-75-49 рақамли телефонига ёки Данғара туман адлия бўлимининг 572-13-52 рақамли телефонига мурожаат қилишингиз мумкин. Унутманг инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш адлия органларининг устувор вазифасидир.

 

Вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси  А.Ёқубов

 

Туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Ў.Исақов