Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бош вазир Наманганга борди

×

 2019-08-21 12:11:52    1323

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов амалий ташриф билан Наманган вилоятига борди.

Ҳукумат раҳбари мазкур вилоятдаги сафари давомида президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифи чоғида белгилаб берилган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Журналист Оқилхон Дадабоевнинг Kun.uz’га хабар беришича, бош вазир давлат раҳбарининг ташрифида белгиланган муҳим топшириқлар, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга изчиллик билан татбиқ этиш юзасидан Наманган шаҳрида амалга оширилаётган ишларнинг боришидан қониқиш ҳосил қилган. 

Бош вазир ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги ва бандлигини ошириш, тадбиркорликни янада қулоч ёзишга қаратилган хайрли ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқларни берган.

Маълумот ўрнида, қурилиш ва бунёдкорлик майдонига айланган Наманган шаҳрида айни кунларда Марказий Осиёда ягона бўлган улкан туристик маскан – «Афсоналар водийси» хиёбони, «Юксалиш» мавзеси, Навоий ва «Ҳамроҳ» кўчаларида эҳтиёжманд оилалар учун бир қатор кўп квартирали турар-жой бинолари, «Пахталикўл», «Даштбоғ», «Машад» каби кичик эркин иқтисодий зоналар барпо этиш ишлари изчил олиб борилмоқда.

Яқин орада эса вилоят марказида таниқли миллиардер Алишер Усмоновнинг кўмаги билан конгресс залига эга, дунё талабларига жавоб берадиган 18 қаватли бизнес марказини қуриш ишлари бошланади.