Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Қалбларга йўл топган ижодкорлар”

×

 2020-11-20 09:09:57    841

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил 19 ноябрь куни Данғара тумани Ахборот-кутубхона марказининг ўқув залида “INFOLIB – UZBEKISTAN–2020” IX Миллий Ахборот-кутубхона ҳафталиги” доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – Носир Зоҳид ва шоиралар Мақсуда Эгамбердиева ҳамда Фарида Ҳусаиновалар билан “Қалбларга йўл топган ижодкорлар” деб номланган ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ахборот-кутубхона марказининг энг фаол китобхонлари ҳам иштирок этди. Кечада Носир Зоҳиднинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Носир Зоҳид билан биргамиз” деб номланган китоблар кўргазмаси ва видеоролик намойиш этилди. Учрашувда ижодкорлар йиғилганларга ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб бериб, китобхонларга янги нашрдан чиққан адабиётлардан совға қилдилар. Тадбир давомида иштирокчилар ҳамда кутубхона ходимлари томонидан ижодкорларга саволлар  берилди.

Тадбирда китобхонлар ижодкорларнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, уларнинг асарлари ҳамда ёзган шеьрларининг моҳияти билан яқиндан танишди. Учрашув кечаси сўнггида ёзувчи ва шоирлар Ахборот-кутубхона маркази ҳамда "Ишонч" кредит-савдо маркази томонидан эсталик совғалари топширилди.