Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг 15-сессияси ўтказилди

×

 2020-11-19 15:37:15    956

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўтказилди. Бугунги сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Данғара тумани бўлими мудири, махалла фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари хамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашишди.


Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раис Ш.Тожиҳакимов очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига қўйидаги масалалар қўйилди.

1.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи бўйича белгилаб берилган вазифалар юзасидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъсуллар ва сектор раҳбарларини ҳисоботини тинглаш. (худудлар чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш)

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 16 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маъсуллар ва сектор раҳбарларини ҳисоботини тинглаш.

3. Ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, хуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳисоботини тинглаш.

4. Бошқа масалалар.

Дастлаб сессия иштирокчилари туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Тожиҳакимовнинг ахборотини тингладилар.

Шундан сўнг кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори, 2-сектор раҳбари Убайдуллаев Акмалжон Ғайратович, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ахмедов Шерзоджон Зокирович, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари   Мухриддинов Мухаммадодил Сирожиддиновичнинг ахбороти, тингланди.


Шунингдек сессияда бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Данғара туман бўлими бошлиғи Т.Тўхтасинов ахборот берди.


Сессияда кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.

Шу билан халқ депутатлари туман Кенгашининг 15-сессияси ўз ишини якунлади.