Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


11-синфни тамомлаган битирувчилар билан туман ҳокими учрашуви

×

 2020-10-19 09:54:43    748

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, туман ҳокими Ш. Тожиҳакимов ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари иштирокида “Боғиш” МФЙда жойлашган Данғара кўп тармоқли техникумида ишсиз ёшлар, жумладан, жорий йилда 11-синфни тамомлаган битирувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда бугунги кунда туманда ёшларга яратилаётган имкониятлар, жумладан, Данғара кўп тармоқли техникумида муайян касб-ҳунарга ўқитиш, туман марказида ташкил этилаётган “Ишга марҳамат! мономарказидаги ўқув машғулотлари орқали муайян касб-ҳунарни эгаллаш, “устоз-шогирд” йўналишида бирор-бир ҳунар эгаси бўлиш, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш орқали ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази” субсидиялари ва янги ўзлаштирилаётган ер майдонларидан унумли фойдаланиш имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, учрашув давомида “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази” томонидан ёшларга бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Учрашув сўнггида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича маъсулларга мурожаат қилиб, барча тенгдошларини қийнаётган муаммолар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Туман маъсуллари эса ёшлар томонидан берилган саволлар ва таклифларга атрофлича жавоб қайтарди.