Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Жиноятга жазо муқаррар

×

 2020-10-12 08:24:02    815

PDF yuklash
Chop etish




Юртимизда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай жиноятга жазо муқаррарлигини Данғара тумани Пишқарон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 3 фарзанднинг онаси Н.Н. (исми шарифи узгартирилган) билмаслиги мумкин эмас. Чунки, унга муқаддам, яъни 2019 йил 13 март куни жиноят ишлари бўйича Данғара тумани судининг ҳукми билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди. Бу жазонинг 1 йил 10 ойи ўтмасдан туриб, Н.Н. яна жиноятга қўл урди.

Шу йил 24 февраль куни ИЖҚК департаменти Данғара тумани бўлими, ДХХ туман бўлими ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Н.Н. номаълум шахсдан 7 дона конвалютадаги 70 дона “Трамадол Ланнехр 50 мг” номли ва 2 та конвалютадаги 20 дона “Бензонал НГР 100 мг” таблеткаларини сотиб олиб, яшаш уйида сақлаб келаётгани аниқланди.

Бундан ташқари Н.Н. 2018 йил баҳор фаслида акаси З.Р. (исми шарифи узгартирилган) нинг илтимосига кўра вақтинча сақлаб туриш учун уйида 90 дона конвалютада 1260 дона “Лирика 300 мг Прегабалин” номли таблеткаларни сақлаб келган. Ўтказилган ИИВ ЭКБ нинг 2020 йил 24 фавралдаги хулосасига кўра Н.Н. дан олинган таблеткалар таркибида гиёҳвандлик воситалари  борлиги аниқланди ва уларнинг соф оғирлиги 381 граммни ташкил этди.

         Суд – наркологик экспертизанинг хулосасига кура Н.Н. ҳеч қандай руҳий фаол моддалар истеъмол қилмаслиги ҳамда гиёҳвандлик касаллигига чалинмаганини кўрсатди.

Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг яқин кунларда бўлиб ўтган мажлисида мазкур жиноят иши бўйича тафсилотлар ҳар томонлама муҳокама қилинди.  Н.Н.га  қилган жинояти учун узил-кесил 4 йилу 10 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Далилий ашё тариқасида олинган гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди.

Ҳ.Сотволдиев,

Жиноят ишлари бўйича туман

судининг раиси.