Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси қарори

 2020-10-12 08:18:26    735

PDF yuklash
Chop etish


БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАНИ КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ ТЎҒРИСИДА

Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 11 сентябрдаги VI-ХI/42-сонли қарорига мувофиқ 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни Данғара туманида бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайлови бўлиб ўтади. 2020 йил 11 октябрда бўлиб ўтадиган бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Данғара тумани Кенгаши депутатлари сайловига қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда, халқаро сайлов стандартларига тўла мувофиқ равишда, юқори демократик савияда тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиши билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, сиёсий партияларининг давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Реапубликасининг Сайлов кодексининг 20-моддасига мавофиқ, халқ депутатлари Данғара тумани кенгашига сайлов ўтказувси туман сайлов комиссияси

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

1.Данғара туманида бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин. Белгилаб қўйилсинки, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча ишлар сайлов комиссиялари томонидан сайлов тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ равишда амалга оширилсин.

2.Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича энг муҳим талаблар ва мақсадли вазифалар;

– сайлов тўғрисидаги қонунчиликнинг қоидаларини сайловчиларга кенг тушинтириш, фуқароларни депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари, уларнинг ишчанлик ва аҳлоқий фазилатлари билан таништириш, сайловчиларнинг бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнидан хабардорлигини ошириш бўйича самарали ахборот-таҳлил ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш; – сиёсий партияларга ва депутатликка номзодларга ўз сайловолди дастурларининг қоидаларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишга кенг ва тенг имкониятлар яратиб бериш ;

– сайлов комиссиясининг барча иштирокчилари томонидан амалдаги қонунчилик талабларига оғишмай ва сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ва ушбу чора-тадбирлар режасида белгиланган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби қуйи сайлов комиссиялари, шунингдек, барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоаси ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурий ва бир хил ҳисоблансин.

3.Ушбу қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.

4.Мазкур қарорнинг ижросини таъминлашни ўз зиммамда қолдираман.

Данғара тумани сайлов комиссияси раиси: М. Ҳасанов.