Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани ҳокими Ш.Тожиҳакимов ташаббуси билан 40 нафар эҳтиёжманд оилалар қўшимча даромад манбаига эга бўлишди.

×

 2020-10-10 15:54:25    745

PDF yuklash
Chop etish



Данғара тумани Боғиш МФЙ, Хурмитон қишлоғида яшовчи 40 нафар эҳтиёжманд оилалар туман ҳокими Ш.Тожиҳакимов ташаббуси билан фойдаланишга киритилиб, томорқа сифатида бўлиб берилган 1,5 гектар ер майдони ҳисобига қўшимча даромад манбаига эга бўлди. Жумладан, Хурмитон қишлоғи ҳудудидаги узоқ йиллардан буён қаровсизлиги ва “самарасиз” деб баҳоланганлиги сабабли, фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонига ишлов берилиб, экин экиш ва даромад олиш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Шундан сўнг, бу экин майдони оилавий шароити оғирлиги ҳамда пандемия вақтида даромадини йўқотганлиги сабабли “Темир дафтар”га киритилган 40 нафар эҳтиёжманд фуқароларга томорқа сифатида фойдаланиш учун бўлиб берилди. Натижада, бу оилаларда оилавий даромадини ошириш ва моддий шароитини яхшилаш учун яна бир имконият яратилди.