Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қадрли ва муҳтарам устозларга Данғара тумани ҳокими Ш.Н.Тожихакимовнинг Байрам Табриги.

×

 2020-10-01 09:05:28    759

PDF yuklash
Chop etish



Ассалому алайкум, азиз устоз ва мураббийлар!

Аввало, Сизларни ва сизлар орқали туманимизнинг барча ўқитувчи ҳамда мураббийларни “1 октябр - Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ҳар бир инсоннинг комил шахс бўлиб вояга етишида, етук касб эгаси бўлиб жамиятда ўз ўрнини топишида устоз-мураббийларнинг ўрни жуда муҳим. Фидойи, заҳматкаш муаллим-ўқитувчилар ўз шогирдларига билим бериш баробарида уларнинг қалбига инсонга хос энг гўзал эзгу ҳислатларни, меҳр-оқибат ва одамийлик туйғуларини сингдириб боради. Турли йўналишларда ўз иқтидори, маҳорати ва билим салоҳияти билан юқори натижаларга эришиб келаётган ўғил-қизларимизнинг муваффақиятлари замирида аввало, азиз устозларнинг заҳматли меҳнатлари мужассамдир. Мамлакатимизда “1 октябрь– Ўқитувчи ва мураббийлар куни” деб эълон қилинганлиги мустақил Ўзбекистонимиз тараққиётига улкан ҳисса қўшаётган минг-минглаб ўқитувчилар, устоз ва мураббийлар меҳнатининг юксак эътирофи, уларга билдирилган ҳурмат ва эътибор намунасидир.

Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир.

Азиз устозлар, муаллимлар!

Туманимизда ҳам ёш авлод таълим-тарбияси тизимини кенг кўламда ривожлантириш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун таълим-тарбия соҳасида, ҳурматли ўқитувчи ва мураббийларимиз, фарзандларимиз ҳаётида янги давр бошланмоқда. Бу даврни янада чуқур маъно-мазмун билан тўлдириб, миллий юксалишга эришиш фақат ва фақат ўзимизга, шу йўлда ҳамжиҳатлик билан қаттиқ меҳнат қилишимизга боғлиқ.

Биз халқимизнинг энг катта бойлигини – минглаб фарзандларимиз, жондан азиз ўғил-қизларимизнинг тақдирини, мамлакатимиз истиқболини сизларга ишониб топширганмиз. Ушбу вазифани масъулият билан адо этиб келаётган сизлар каби фидойи инсонлар, келажак бунёдкорларига ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди.

Сизларни яна бир бор “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан табриклаган ҳолда, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!