Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари тўғрисида МАЪЛУМОТ

×

 2020-09-25 10:35:33    846

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани халқ таълими бўлими тасарруфида 39 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та вилоят тасарруфидаги Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати, 1 та ихтисослашган мактаб, 1 та “Баркамол авлод болалар мактаби” мавжуд. 2020 йил сентябрь ойи холатига ўқувчилар сони жами 31083 нафарни ташкил қилиб (шундан 3305 нафари 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар), уларга  2562 нафар педагог ходимлар таълим - тарбия бериб келмоқдалар.

Таълим муассасаларида ўқитувчи ва ўқувчилар саломатлигини мухофаза қилиш, улар ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактабларининг кириш дарвозаси олдидан бошлаб 1-4, 5-8, 9-11 синфлар учун алоҳида кириш-чиқиш йўлаклари чизилиб, мактаб ховлиси, хожатхона ва ўқувчилар харакатланиш йўлаклари олдида қўл ювиш учун барча шароитлар яратилди. Бундан ташқари туман халқ таълими бўлими ва туман тиббиёт бирлашмасининг 2020 йил 10 сентябрдаги  “Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида коронавирус инфекциясининг профилактикаси бўйича чора-тадбирларни ташкиллаш тўғрисида”ги   94-сонли қўшма буйруқлари қабул қилиниб, барча умумий ўрта таълим мактаблари, мактаб хамширалари, худудий қишлоқ оилавий поликлинакалари ва қишлоқ врачлик пунктларидан ўқитувчи ва ўқувчиларни саломатлигини мухофаза қилиш мақсадида хар бир умумтаълим мактабларига қўшимча 1 нафардан тиббиёт ҳамширалари бириктирилди. Шунингдек, умумий ўрта таълим мактабларида мунтазам равишда санитария ва гигиена холатларини назорат қилиш, онлайн тартибда таълим олувчи ўқувчилар давоматини тахлил этиш мақсадида туман халқ таълими бўлимида штаб ташкил этилди.


Туман марказидан 25 километр узоқликда жойлашган 11-мактабда
7 сентябрь куни ўқиш бошланган. Мактабга киришда ҳар бир ўқувчи ва ўқитувчининг тана ҳарорати ўлчанмоқда. Қўллар антисептик воситалар билан зарарсизлантирилмоқда. Тоза ичимлик суви ва интернет тезлигидан муаммо йўқ. Синф хоналарида дезинфекция бурчаги ташкил этилган. Синфхоналарда ижтимоий масофага риоя қилиниб дарс машғулотлари давом этмоқда. 


10-мактабда 695 нафар бола таҳсил олади. Ота-оналар ўртасида сўровнома ўтказилганда уларнинг 95 фоизи фарзандларининг анъанавий усулда таълим олишига хайрихоҳлигини билдирган. Ҳорушбу мактабда барча муаммолар бартараф этилиб дарс жараёнлари ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ўтилмоқда.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Данғара туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 42 та умумтаълим мактабларига жами 457 дона масофадан иссиқликни ўлчовчи пирометор, 217 дона комбинзон,  90 дона зарарсизлантирувчи суюқлик пурковчи аппарат, 160 дона челак, 80 дона дозатор, 1087 дона 0,5 литр хажмдаги антисептик воситалари, 760 литр антисептик аралашмаси хамда 205 кг хлор воситалари етказиб берилди.