Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлими томонидан Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, жумладан банклар ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирувларни таъминланиши юзасидан.

×

 2020-09-19 09:24:14    950

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномаси Прокуратура органларига жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда юклатилган вазифаларни бажариш бўйича Бош прокуроратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган ва ижрога қаратилган.

“Йўл харитаси”да белгиланган асосий вазифалардан бири сифатида бюджетга маблағларни ўз муддатида тўлиқ ундирилишини, шулар қаторида банклар ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирувларга бўлган эътиборни кучайтириш лозимлиги белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлим томонидан бу борада самарали ишлар амалга оширилиб келинган.

Ҳусусан, бўлим давлат ижрочилари томонидан иш юритувида банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужатлари бўйича ўз муддатида кечиктириб бўлинмайдиган ижро харакатлари олиб борилиши натижасида ундирувларни амалда тамомлаш таъминланиши самарадорлиги юқори бўлиб келмоқда.

Жумладан, Қўқон туманлараро иқтисодий судининг Данғара туманида фаолият юритувчи «ХХU3» МЧЖдан Наманган вилояти АТБ «Агробанк» Поп туман филиали фойдасига 200,0 млн. сўм кредитнинг асосий қарзи ва 18,2 млн. сўм фоизини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида «ХХU3» МЧЖдан АТБ «Агробанк» Поп туман филиали фойдасига 200,0 млн. сўм кредитнинг асосий қарзи ва 18,2 млн. сўм фоизи шунингдек ижро ҳужжати бўйича давлат божи ҳамда ижро йиғимлари нақд пул шаклида ундирилиб ижро ҳужжати амалда тамомланиши таъминланган.

Шунингдек бўлим давлат ижрочилари томонидан тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ишлари бўйича ишлар олиб борилиши натижасида, фуқаролки ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг қарздор “Super Impala trade” МЧЖдан ундирувчи “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси” фойдасига 257 000 000 сўм қарз 10 280 000 сўм суд ҳаражати ундириш, ундирувни “Super Impala trade” МЧЖ қўшимча жавобгар М.Эркиновга тегишли бўлган Данғара тумани Тўлабой қишлоғида жойлашган тикувчилик цехи бино ва иншоотларга қатариш билан боғлиқ ижро ҳужжати амалда тамомланиши таъминланган.

Ҳусусан олиб борилган харакатлар давомида “Super Impala trade” МЧЖнинг қўшимча жавобгар М.Эркиновга тегишли бўлган қиймати 285 934 000 сўмлик Данғара тумани Тўлабой қишлоғида жойлашган тикувчилик цехи бино ва иншоотлари жорий йилнинг
30 июнь куни “E-AUKSION” ягона электрон онлайн-аукцион орқали савдога чиқарилган.

“E-AUKSION” ягона электрон онлайн-аукцион савдоларида мазкур мулкга нисбатан харидор бўлмаганлиги сабабли мулк Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни асосида 10 фоиз арзонлаштирилган ҳолда яъни 257 340 600 сўм қийматида ундирувчи “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси”га қабул қилиш таклиф этилди.

Жамғарма томонидан Мажбурий ижро бюроси Данғара туман бўлимининг таклифи асосида юқоридаги “Super Impala trade” МЧЖнинг қўшимча жавобгар М.Эркиновга тегишли тикувчилик цехи бино ва иншоотлари 257 340 600 сўм қийматида қабул қилиниб, бўлим иш юритувидаги ижро иши амалда тамомланиши таъминланди.

Бўлим томонидан бугунги кунда ушбу турдаги ва бюджетга ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича ижро харакатлари даво эттирилмоқда.

 

Мажбурий ижро бюроси

Данғара туман бўлими давлат ижрочиси

2-даражали юрист                                                                                                      Ж.М.Ходжиматов